Туркия Бурслари Грантлари ҳамда ИСДБ (Ислом Тараққиёт Банки) Грант дастурлари
Xалқаро қўшма Грант дастури бўлиб, Туркия университетларида халқаро олий таълим олиш учун мўлжалланган дастурдир. Ушбу дастур Туркиянинг энг юқори салоҳиятли 70 дан ортиқ олий таълим муассасаларида ҳар йили ташкил этиладиган 100% лик Грант асосида таҳсил олиш имкониятини беради.
Туркия Бурслари Грантлари ҳамда ИСДБ (Ислом Тараққиёт Банки) Грант дастурларининг мақсади:
Туркия ва кўплаб ривожланган мусулмон мамлакатларининг давлат фондлари, банклари ва молиявий ҳамкорликлари томонидан турли мамлакатларнинг иқтисоди, қишлоқ хўжалиги, саноати ва бошқа соҳаларини ривожлантиришга зарур малакали кадрларни тайёрлаб етиштириш орқали ушбу мамлакатлардаги иқтисод ва ижтимоий ҳаётни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.
Шу мақсад учун ҳар йили ривожланган давлатларнинг обрўли университетларида талабаларнинг ўқиш ва яшаш харажатлари қоплаб бериладиган Халқаро грантлар ташкил этиш ва ҳамкорликда тараққиётга эришишдир.
Талабалар учун ажратилган Грантлар ўрин сони: Ҳар йили Туркия Бурслари дастурларида 5000 кишига, Туркия-ИСДБ Ҳамкорлик Грант дастурлари доирасида 3000, жами йилда 8000 кишига грант берилмоқда булиб, бу грантлар сони буйича дунёдаги Хитой грантларидан кейинги 2-ўринда турувчи дунёнинг энг катта сонли грант дастуридир.Ушбу Грант дастури доирасида талабалар Туркия, Малайзия, Катар, БАА ва бошқа ривожланган мусулмон давлатлари билан бир қаторда Эвропа, АҚШ ва бошқа давлатларда ҳам ўқиш ва талаба алмашиш имкониятларига эгадирлар.