Асосий мазмунга ўтиш
XALQARO TA'LIM

Туркия Диний Грантлари

Туркия Диний Грантлари

Бу Грант дастурининг ўзи нима

Туркия давлати ислом дини университетлари ва лисейлари Грант дастурлари Туркиянинг Халқаро Грант дастури бўлиб, Туркиянинг Халқаро тоифадаги давлат Имом Ҳатип Лисейларида мактаб ўқувчиларига халқаро умумий ўрта таълим бериш, ҳамда нуфузли Университетларида Ислом дини мутахассисликлари бўйича Бакалавр, Магистр, Доктор даражасида олий таълим бериш учун мўлжалланган халқаро дастурлардир.

Ушбу дастур Туркиянинг энг юқори салоҳиятли 12 та Халқаро Имом Ҳатип Лисейларида, 8 та халқаро Университетида ҳар йили ташкил этиладиган 100% лик Грант асосида тўлиқ бепул (ўқиш, ётоқхона, яшаш, бориб келиш ва бошқа харажатлари бепул) таҳсил олиш имкониятини беради.

Грант дастури ким томидан ташкил этилмоқда

Туркия давлати томонидан, Туркия Халқ талими вазирлиги, Туркия олий талим вазирлиги, Туркия диний идораси ва жамғармаси томонидан ҳамкорликда ташкил этилади.

Туркия ислом дини университетлари ва лисейлари Грантлари дастурининг мақсади

Туркия давлати томонидан турли мусулмон мамлакатларнинг ижтимоий, илмий ва иқтисодий, диний ва бошқа соҳаларини ривожлантиришга зарур малакали кадрларни тайёрлаб бериш орқали ушбу мамлакатлардаги ижтимоий, иқтисодий, илмий ва диний ҳаётни ривожлантиришга ҳисса қўшишдир.

Талабалар учун ажратилган Грантлар ўрин сони: Туркия ислом дини университетлари ва лисейлари дастурларида ҳар йили 1000 дан ортиқ кишига грант берилмоқда.

УШБУ ХАЛҚАРО ГРАНТ ДАСТУРИ НИМАЛАРНИ ҚОПЛАЙДИ

Ушбу грант дастурлари Туркиянинг халқаро Лицей ва Олий та’лим университетларида Лицей, Бакалавр, Магистратура, Докторантура та’лими босқичлари учун моължалланган дастурлар боълиб, улар қуйидаги харажатларни 100% таъминлаб беради;

  1. Лицей/Университетларга танлов ва жойлаштириш;
  2. Лицей/Университетларда ўқиш учун ҳар йиллик ўқиш тоъловлари:
    • Лисей/мактаб та’лими учун – (4) йил мобайнида;
    • Бакалавриат та’лими учун – (4+1) йил мобайнида;
    • Магистрартура та’лими учун – (2+1) йил мобайнида;
    • Докторантура та’лими учун – (4+1) йил мобайнида;
  3. Бутун ўқсиҳ даври учун ҳар ойлик стипендия (лисейда 50 доллар, Бакалаврга 80, Магистрга 120, докторантга 180 доллар);
  4. Яшаш учун ётоқхона билан та’минлаш ҳар йили;
  5. Бепул овқатланиш (лисейда 3 маҳал, университетларда 2 маҳал);
  6. Тиббий харажатлари учун тиббий сугъурта ҳар йили;
  7. Тайёрловчи турк тили курси (1 йиллик, агар Турк тилини билмаса);
  8. Университет ва талим жараёнида турли маданий ва саёҳат тадбирлари;
  9. Самолёт авиачиптаси (Туркияга ҳар йили бориш ва қайтиш учун)

Грант қоплаб берадиган молиявий миқдорлар: Талабаларнинг ўқиши ва яшаши учун кетадиган юқоридаги барча харажатлар ҳар университетлар учун ҳар хил болиб университет ва йўналишлар турига кўра бутун ўқиш даври учун ўртача жами 20 000 дан - 40 000 долларгача харажатлар Грант томонидан қоплаб ТЎЛАБ БЕРИЛАДИ.

Қабул шарт ва талаблари: Қабул СИНОВСИЗ. Қабул Туркиянинг қабул бўйича ваколатли комиссияси томонидан топширилган ҳужжатларнинг кўриб чиқилиши асосида танлаб олинади.

Қабул танлови асоси: Талабаликга номзод бўлиб ҳужжат топширганларнинг академик баҳолари, мактаб ва университет вақтида олган бази ютуқлари, ўқишдан мақсадлари, кейинги режалари, ният мақсадларини кўриб чиқиб, Туркия махсус комиссияси томонидан танлаб олинади. Муваффақиятли қабул учун қайси ва қандай ҳужжатларни тўғри шаклда тайёрлаш ва тайёрланган малумотларни махсус порталга Турк ёки Инглиз тилида тўғри жойлаштириб жўнатиш муҳимдир.

Грантга топширишда чет тили билиш талаби

Чет тили билиш ва сертификатлари талаб қилинмайди. Сабаби, Турк ва Инглиз тили бўйича Грантга қабул қилган университетларнинг ўзида 1 йил давомида Туркча тайёргарлик курси қўшимча бепул ўқитилади.

Грант дастурида қатнашаётган лицей ва университетлар сони: Туркиянинг 12 та Халқаро Лицейи, 8 та нуфузли Университетлари ҳар йили ушбу грант дастурида талаба олмоқда.

Грант дастурида қабул этиладиган соҳа / йўналишлар

Лицей дастурида – 9-12 синифлар учун мўлжалланган дунёвий ва диний билимларга асосланган Умумий ўрта та’лим дастури берилади.

Университетлар дастурида – Ислом дини мутахассисликлари бўйича Бакалавр, Магистр, Докторантура босқичлари учун мўлжалланган олий та’лим дастури берилади.

Мурожаат учун номзодлардан талаб: Ҳар йили қабул э’лон қилинган муддат давомида системада талаб қилинган ҳужжатларни тўғри, етарли, камчиликларсиз ва керакли тарзда тайёрлаш, кейин уларни махсус системага тўғри жойлаштириш ҳамда Туркия қабул комиссиясига жўнатиб топширишдан иборат.

УШБУ ГРАНТГА МУРОЖАТ ҚИЛУВЧИЛАРДА ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН БА’ЗИ ТАЛАБ ВА МЕЗОНЛАР

  1. МИНИМАЛ АКАДЕМИК МЕЗОНЛАР:
  • Лицей/мактаб талабгорлари учун минимал академик баҳо ўрталамаси: 100 баллик системада минимум 70 балл (5 баҳолик системада ўртача 3,5) ва ундан юқори бўлиши керак
  • Бакалавр талабгорлари учун минимал академик баҳо ўрталамаси: 100 баллик системада минимум 70 балл (5 баҳолик системада ўртача 3,5) ва ундан юқори бўлиши керак.
  • Магистр ва докторантура учун минимал академик баҳо ўрталамаси: 100 баллик системада минимум 70 балл (5 баҳолик системада ўртача 3,50) ва юқори булиши керак.
  1. МИНИМАЛ ЁШ МЕЗОНЛАРИ:
  • Лицей/мактаб дастурлари учун 15 ёшдан ошмаслик (яни 01.01.2006 дан кейин туғилганлар)
  • Бакалавр дастурлари учун 21 ёшдан ошмаслик (яни 01.01.2001 дан кейин туғилганлар)
  • Магистрлик дастурларида 30 ёшдан ошмаслик (яни 01.01.1992 дан кейин туғилганлар)
  • Докторлик дастурлари учун 35 ёшдан ошмаслик (яни 01.01.1987 дан кейин туғилганлар)
  1. КИМЛАР ҲУЖЖАТ ТОПШИРА ОЛАДИ:
  • Лицейга – ҳозирги вақтда мактабнинг 8-синифида ўқиётган ўқувчилар ҳужжат топшира оладилар;
  • Бакалавриатга – ҳозирги вақтда мактабнинг 11-синф, лицей коллежларнинг 2-курсида ўқиётган ўқувчилар ҳамда уларни олдин тугатган номзодлар ҳужжат топшира оладилар (яни мактаб ва лицейларни тугатганлар ва шу ўқув йилининг охирида (2024 йилда) битириши мумкин бўлган барча битирувчилар ҳам);
  • Магистратурага - Бакалавриатнинг 4-курсида ўқиётганлар ва уни олдин тугатганлар (тугатганидан 2 йилдан ошмаган бўлиши керак);
  • Докторантурага – Магистратуранинг 4-курсида ўқиётганлар ва уни олдин тугатганлар (тугатганидан 2 йилдан ошмаган бўлиши керак);;
  • Юқоридаги талабларга тўғри келган барча мамлакатлар фуқаролари
  1. ҚУЙИДАГИ ҲОЛАТДАГИЛАР ҲУЖЖАТ ТОПШИРОЛМАЙДИ:
  • § Туркияда яшаб қолишни режалаштирган бўлса;
  • § Туркия мактабида ўқиётган бўлса;
  • § Ўқишга халақит берувчи касаллиги бўлса;
  • § Оиласи ёки ўзи айни вақтда Туркияда яшаётган бўлса;

§ Олдин судланган ёки интизомий чора кўрилган бўлса.

  • Айни вақтда Туркиядаги лицей ёки университетларнинг бирида ўқиётган бўлса.

Грантнинг фойдаланувчиларга амал қилиш муддатлари

Лицей/мактаб учун грант муддати: 4 йил (1 йиллик турк тили тайёрлов курси ичида) Лицейда ўқиш (9-10-11-12 синф дастури);

Бакалаврлар учун грант муддати: 4 йил (1 йиллик турк тили тайёрлов курси олса 5 йил) Университетда ўқиш;

Магистрлар учун грант муддати: 2 йил Магистратура (1 йиллик турк тили тайёрлов курси олса 3 йил);

Докторантура учун грант муддати: 4 йил Докторантура (1 йиллик турк тили тайёрлов курси олса 5 йил).

ЎЗ КЕЛАЖАГИ ВА КАРЕРАСИ УЧУН ЧЕТ ЭЛДА ЛИЦЕЙ, БАКАЛАВР, МАГИСТР, ДОКТОРАНТУРА ТА’ЛИМИНИ ОРЗУ ҚИЛИБ ЮРГАНЛАР;

Чет элда та’лим олишни истаб аммо моддий сабаблар туфайли орзусини амалга оширолмаётганлар учун катта имконият бўлган ушбу Туркия давлати грантлари дастурларига бу йилги қабул 2024 йил 15 Мартда ёпилади.

Кечикманг, ҳаракат қилинг, уриниб коринг, ҳужжат топширинг ва грант талабаларидан бири бўлишга ҳаракат қилинг.

УНУТМАНГ

  • Ўқувчи, талаба ва бўлажак олимларни ҳар йиллик ўқиш ва яшаш харажатларини та’минловчи катта молиявий дастак ва имкониятга эга бундай ГРАНТ ДАСТУРИ;
  • синовсиз, туловсиз, мажбурий тил сертификатисиз бундай ГРАНТ ҚАБУЛИ;- уйдан чиқмасдан ҳужжат топшириш имконини берувчи бундай ГРАНТ ҲУЖЖАТ ТОПШИРИШ жараёни қадрини билинг ва Туркияда халқаро та’лим олиш иштиёқингиз жиддий бўлса тезда ва жиддий ҳаракат қилинг.

УНУТМАНГ

Агар, эртага яхши мутахассис, имкони кенг инсон бўлишни истасангиз, шундай ривожланган давлатлардаги яхши ва имкони кенг университетларда таҳсил олинг.

Мақсад ва орзуларингиз томон доим ҳаракат қилинг, ўқинг, ўрганиг ва эришинг.

Бу каби турли Грант дастурлари эса бу та’лим олиш йўлингиздаги молиявий дастаклар бўлиб, улардан хоҳ фойдаланинг хоҳ фойдаланманг, аммо билим олиб яхши мутахассис бўлиш учун доимо изланишда бўлинг.

Унутманг, доимо имкониятларни излаган ўз имконларини мутлақо топади.

“Бешикдан қабргача илм изланг”. “Чинда бўлса ҳам илм олинг” (Ҳадислардан)

Бу ХАЛҚАРО ГРАНТГА мурожаат қилиш, керакли ҳужжатларни тайёрлаш ва топшириш учун бизга мурожаат қилинг

Тел.: +998 911 50 59 / 911 56 59

Телеграмда: https://t.me/XalqaroTalimMarkazi