
НИМА УЧУН ТУРКИЯДА ТАЪЛИМ ОЛИШНИ ТАВСИЯ ЭТМОҚДАМИЗ.
Сизда Туркияда ўқиш учун жуда кўп сабаблар бор. Аввало, Туркиянинг шаҳарлари ўзига хос табиий, маданий ва маънавий, дунё эътиборини тортган иқтисодий, транспорт ва ижтимоний хусусиятлари билан дунё талабаларининг диққатини ўзига тортувчи бир марказдир.
- СИФАТЛИ ОЛИЙ МАъЛУМОТ ОЛИШ ИМКОНИЯТЛАРИ
Туркия олий ўқув юртларига қабул қилиш даражаси юқори даражаларни ташкил этиб, бу борада дунёдаги иккинчи давлатдир. Туркия Университетлари Эвропа олий таълим соҳасидаги ҳамкорликка аъзо бўлиб, Эвропа олий таълим муассасаларининг умумий талаби бўлган Болоня жараёнини ўзида мукаммал тарзда амалга ошираётган энг яхши давлатлардан бири ҳисобланади; Туркия ОТМнинг Болоня талаблари бўйича ҳисоботи 5 баллик системада энг юқори 5 бални ташкил этади. Шундай қилиб, сиз Туркиянинг барча Эвропа мамлакатларида тан олинган университетидан диплом оласиз!
Диққат қилинг, яни Туркиянинг бир Университетидан олинган диплом Эвропа давлатларида тан олинади.
Дарс кредит тизими сифатида ЭCЦ Эвропага мувофиқ қўлланилади ва барча талабаларга Диплом иловаси берилади. Бундан ташқари, Туркия Эвропа ҳамкорлиги давлатлари томонидан ташкил этилиб бошқариладиган Эрасмус + дастурининг алмашинув дастурида иштирок этган энг муваффақиятли мамлакатлардан биридир. Бундан ташқари, Эрасмусга қўшимча тарзда Туркияда талабалар ва ўқитувчиларининг ҳаракатчанлигини қўллаб-қувватлайдиган Мавлана, Фаробий каби кўплаб ўз алмашинув дастурларига эга.

- Университет ва дастурларнинг хилма-хиллиги
Туркиянинг 83 миллион аҳолиси бўлиб, 210 университет мавжуд. 210 Университетнинг 140 таси давлат, 70 таси хусусий университетлар бўлиб, уларни битирган талабаларга бериладиган дипломлар Болоня шартномаси талабларига кўра Эвропа ҳамкорлигининг барча давлатларида ўтувчи халқаро дипломлар ҳисобланади. Ушбу барча 210 университетлардаги талабалар сони 8 миллионга яқин. Талабалар сони бўйича Туркия Эвропа давлатлари олий таълим соҳасида энг кўп талаба бўлган биринчи ўриндаги мамлакатдир. Уҳсбу 210 та университетда жами 58 092 та турли хил ўқув дастурлари мавжуд. Бундай хилма-хил мутахассислилар орасидан сиз, албатта, ўзингиз учун мақул университет ва дастур топаоласиз.
- Кўп маданиятли ҳаёт
Минг йиллар давомида тупроқларида кўплаб цивилизацияларга мезбонлик қилган Туркия деярли маданий мозаика мамлакат ҳисобланади! Саноқсиз цивилизациялар жойлашган бу мамлакатда ҳамма бир-бирига нисбатан бағрикенг ва ҳурматлидир. Илдизингизнинг бир қисмини топишингиз ва эҳтимол сиз Туркияда ўз тилингизда гаплашадиган одамларни учратишингиз мумкин, бу хавфсиз ва ҳузурли тинч муҳитга эга ўлка талабалар учун жуда мос таълим олинадиган ўлкадир.
- Табиий гўзалликлар
Бутун ҳудудининг 3 томони денгизлар билан ўралган ва табиатнинг тўрт фаслини яшайдиган Туркия, табиий гўзаллиги билан дунё миқёсида обрў-еътибор қозонган. Бутун дунё инсонлари денгиз плажларида дам олишга ошиқадиган Туркиянинг Анталя, Бодрум, Кемер, Измир каби юзлаб денгиз курортларининг номини эслашни ўзиёқ сиз қандай жаннатмакон ва барчанинг орзусидаги бир мамлакатда ўқишнинг сеҳрли томонларини билдиради. Бу ўлкада таълим олиш давомида Туркияни ўраб турган денгизларда сузиш ва сув спортларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин, тоғларда махсус чанғида учишингиз, дарёларда рафтинг қилишингиз ва кўплаб экстремал спорт турлари билан шуғулланишингиз мумкин. Туркияда ўзингизни жаннатдаги каби ҳис қилиб, бу табиий гўзалликлар сизни фақат ўз қарашлари билан мафтун этганини ҳис қиласиз!

- Тарихий ва маданий мерос
Узоқ тарихга асосланган, минглаб тарихий ва маданий ёдгорликлар мавжуд бўлиб, уларнинг аксарияти Туркияда ЮНЕСКО нинг маданий мероси сифатида муҳофаза қилинади. Кундалик ҳаётингизда ҳам, сиз тез-тез учратишингиз мумкин бўлган тариҳий маданий изларга эргашишни хоҳлайсиз! Минг йиллар тариҳи ва маҳобатини ўзида мужассам этган Истанбул ва Измирнинг тариҳий обидалари, Каппадокиянинг ҳайратли қоя обидалари, машҳур Босфор ва Дарданел денгиз бўғозлари, Одессейдан маълум бўлган тариҳий Троя шаҳри ва оти каби Грек, Рим, Турк ва Ислом маданияти тариҳидан дарак берувчи мўжизалар юртида таълим олиш ва яшаш ҳар бир инсоннинг такрорланмас орзуларидан биридир.
- Талабалар билан дўстона муносабатда бўлиш
Ҳар бир шаҳарда энг камида битта университети бўлган Туркия талабаларга дўст ўлкадир! Ҳар бир университетдаги ижтимоий клублар, спорт жамоалари ва маданий тадбирлар талабаларни бирлаштиради ва узоқ географияларни яқинлаштиради. Сиз Туркияга келганингизда, шаҳарларнинг энг актив жойларининг талабалар ижтимоий фаоллашадиган жойлари эканлигини тушунасиз. Талабалар дам оладиган кафе, ресторан ва кутубхоналар туфайли шаҳарлар 24 соат яшашини гувоҳи бўласиз. Турли мамлакатлардан келган талабалар билан дўстлашиш кейинги иш ҳаётингизда сизга доимо янги имкониятлар очиши шубҳасиз.
- Меҳмондўст Турк халқининг талабаларга муносабати
Турк халқининг меҳмондўстлиги бутун дунёда афсонага айланган! Талаба сифатида, агар ёрдам сўрасангиз, одамлар қўлларидан келганча ва чин дилдан ёрдам беришга ҳаракат қилишади. Турклар сизни меҳмон сифатида кутиб олишади ва сизни қониқтириш учун кўплаб таомлар тортиқ этилади. Бу эрда уйингизни соғинмаслигингизга ишонч ҳосил қиласиз! Турк маданияти ва Ислом дини талабларига кўра давлат ва халқ талабанинг ҳар доим дастакчиси ва дўсти эканлигини гувоҳи боласиз.

- Замонавий технологик талаба шаҳар чалари
210 та олий ўқув юртларининг қайси бирида ўқисангиз ҳам, энг замонавий технологиялар билан жиҳозланган замонавий ва қулай талаба шаҳарчалари, яни университет кампус ҳаётини бошдан кечирасиз. Бундай талаба кампуслари, талабаларни идеал бир замонавий таълим ва яшаш имкониятлари билан таъминлайди. Университетлар ҳар томонлама замонавий ва қулай бинолар, ёллар ва транспортлар, ётоқхоналар ва кафелар, кутубхоналар ва бошқа турли барча керакли тузилмалар билан таъминланган.
- Яшаш шароитининг арзонлиги
Туркияда ҳаёт аксарият мамлакатларга қараганда анча арзон ва тежамкордир. Сиз турар жой, озиқ-овқат ва ичимликлар ва кўнгил очиш каби эҳтиёжларингизни арзон нархларда қондиришингиз мумкин. Сиз университет кампусларидаги ётоқхоналарда ёки яқиндаги ётоқхоналарда туришингиз ёки истасангиз шахсий уйларни ижарага олишингиз ҳам мумкин. Шунингдек, қайси бирини талаба сифатида танласангиз, талабалар учун махсус чегирмали нархда олишингиз мумкин.
Туркия ҳудуди ҳам Осиё ва ҳамда Эвропа қитъларида жойлашгани мамлакат бўлгани учун Туркияга келиш ва кетиш энг қулайдир. Кўплаб диққатга сазовор жойларга эга Туркияда қайси жойга бормоқчи ёки саёҳат қилмоқчи болсангиз хоҳлаган жойингизга энг замонавий транспорт воситаларида тез ва қулай шаклда юришингиз мумкин.
- Турк тилини ўрганиш имкониятлари
Туркиядаги университетларда кўплаб дастурлар инглиз тилида. Турк тилидаги дастурлар эса жуда кўпчиликдир. Шунингдек, сиз дунёнинг энг кўп ишлатиладиган 5-тили ҳисобланган туркчани мукаммал ўрганишингиз мумкин! Сиз ўзингизнинг университетингиз томонидан ўқитиладиган Турк тили тайёрлов курсларида янги тилни тўлиқ ўрганиш ва чет мамлакатлардан келган турли хил маданият вакиллари билан дўстлашиш имкониятига эга бўлишингиз, дўстлар ортиришингиз мумкин.

